Тошкент шаҳридаги йўл вақтинча ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Сергели туманидаги Қумариқ кўчаси иссиқлик тармоқларининг айрим қисми алмаштирилиши сабабли 20 кунга ёпилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.

Қайд этилишича, 2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Сергели туманининг Қумариқ кўчасида диаметри 325 мм бўлган иссиқлик тармоқларининг умумий 1000 метр узунликдаги қисми алмаштирилади. Ишлар пудрат ташкилоти томонидан жорий йилнинг 10-30 сентябрь кунлари йўл қисми ёпилган ҳолда амалга оширилади.

Ишлар давомида карго хизматлари, Авиация хавфсизлиги хизмати, Аэропорт ходимлари, авария-қутқарув хизматлари ва яқин атрофдаги уйларнинг аҳолиси учун кириш ва ўтиш имконияти таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасини қурилиш ва таъмирлаш ишлари доирасида унинг бир қисмида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергели Қумариқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг