Тошкент шаҳридаги дала майдонида ёнғин чиқди
−
10 June 2023 10058 1 minute
Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган даланинг 300 м кв майдони ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, кеча, 9 июнь куни соат 19:59 да Тошкент шаҳар Миробод тумани "Қўшқўрғон" МФЙ Қўшқўрғон кўчасида 300 м кв майдонда ёнғин содир бўлган. Майдондаги оловни ўчириш учун 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:36 да ўчирилган.
“Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November