Тошкент шаҳар ИИББ 15 ёшли ўсмир иштирокидаги ЙТҲ бўйича маълумот берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Matiz автомобили йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган ўсмир болани уриб кетгани тасвирланган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

Видеодаги ЙТҲ жорий йилнинг 1 июнь куни соат 19:20 да Мирзо Улуғбек туманида юз берган. Matiz автомобилининг 37 ёшли ҳайдовчиси Низомиддин К. Оққўғон кўчасида ҳаракатланиб кетаётганда Йўл ҳаракати қоидасини бузган ва 15 ёшли Муроджон Р.ни уриб кетган.

Ҳайдовчи ЙҲҚнинг 11-пункти “г” банди (ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши) ва 77-пунктининг 1-, 3- қисми (Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак; Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.) талабларини бузган.

ЙТҲ натижасида Муроджон Р. енгил тан жароҳатлари олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Бироқ, Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати баёнотида қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Мирзо Улуғбек тумани

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг