Тошкент шаҳар ҳокимлигида коронавирус аниқлангани ростми?
Жамият
−
02 Апрель 2020
20744Ижтимоий тармоқларда Тошкенрт шаҳар ҳокимлиги карантинга ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент ҳокимлиги расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида коронавирус тарқалишининг олдини олиш ҳамда фавқулодда ҳолат юзага келган вазиятда қандай иш юритиш юзасидан ўқув машғулоти ўтказилган.
Ўқув машғулоти давомида ҳокимлик биносида иш фаолиятини давом эттираётган ходимларга коронавирус юқишининг олдини олиш учун бажарилиши лозим бўлган гигиеник талаблар юзасидан қўшимча инструктаж ўтказилган.
Хабарда айтилишича, шаҳар ҳокимлигининг кўпчилик ходимлари масофавий иш усулига ўтказилган.
“Бино тўлиқ дезинфекция қилиниб, ҳокимлик қатъий карантин иш режимига ўтказилди”, дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларидан бирида коронавирус аниқлангани, шу боис ҳокимлик карантинга ёпилгани ҳам иддао қилинди. Ҳокимлик бунга нисбатан ҳам муносабат билдирди:
“Ижтимоий тармоқларда "Тошкент шаҳри ҳокимлигида коронавирус касаллиги чиққани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди. Бу маълумот ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади расмий ахборотда.
LiveБарчаси