Тошкент шаҳар ҳокимлиги автомобиль эгаларини огоҳлантирди

Жамият

image

Иккинчи майдан учинчи майга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Ҳокимлик шу сабаб фуқаролардан ўз автомобилини хавфсиз жойга олиб қўйишга чақирди.

“Иккинчи майдан учинчи майга ўтар кечаси пойтахтимизда кучли шамол ва ёғингарчилик кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида дарахт ва уларнинг шохларини синишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган автомобилларга зарар етказиши мумкин. Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни илтимос қиламиз“ дейилади хабарда.

Жорий йилнинг 27 апрель куни ҳам ҳокимлик шундай баёнот билан чиққан эди. Лекин, огоҳлантирилган куни пойтахтда кучли даражада шамол кузатилмаган. Аксинча, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида кучли шамол кузатилди. Натижада Бухоро вилояти ушбу шамолдан катта талофот кўрди.

Аввалроқ, Гидрометеорология хизмати маркази 3 май куни ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Бундан бироз аввал, марказ Ўзбекистонда қум бўрони бўлиши ҳақидаги хабарга муносабат билдириб ўтганди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Об-ҳаво Кучли шамол

Баҳолаганлар

263

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг