Ўзбекистонда кучли шамол ва қум бўрони кузатилиши ростми?

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Туркманистонда кучли шамол ва қум бўрони кузатилаётгани ва бу ҳодиса Ўзбекистон ҳудудига ҳам тарқалиши тўғрисида хабар эълон қилинди.

Гидрометеорология хизмати маркази ушбу хабарга муносабат билдириб, Ўзбекистон ҳудудида қум бўрони кутилмаётганини билдирди.

Айтилишича, 2 май куни республикада об-ҳавонинг беқарор бўлиши, ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди.

Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб секундига 15-20 метр, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши мумкин.


Rate Count

1945

Rating

3

Rate this article

Share with your friends