Тошкент шаҳар ҳокимига янги “зам” тайинланди

Жамият

image

Обиджон Одилович Мўминов Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари – Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

У 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2013 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2024 йилда эса, Россия Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси Давлат бошқаруви олий мактабини (магистратурани) тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва эксплуатация қилиш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда реновация лойиҳаларини умумлаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманига Моҳира Эргашбаевна Шукуруллаева прокурор этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Обиджон Одилович Мўминов Уй-жой коммунал хўжалиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар