Янгиҳаётга янги прокурор тайинланди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманига Моҳира Эргашбаевна Шукуруллаева прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Янгиҳаёт тумани прокуратураси биносида Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи, Янгиҳаёт тумани ҳокими, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи, масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳамда туман прокуратураси ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

Йиғилиш кун тартибида бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинган.

Хусусан, Моҳира Эргашбаевна Шукуруллаева Янгиҳаёт тумани прокурори этиб тайинланган ҳамда унга янги лавозимдаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тиланиб, унинг билим ва тажрибаси Янгиҳаёт туманида ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирилган.

Шунингдек, йиғилиш давомида Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан амалга оширилган ишлар, уларнинг самарадорлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқ депутатлари Қарши тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтганди ва унда Жасур Турсунов туман ҳокими этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

прокурор Янгиҳаёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг