Тошкент мундиалига бойкот эълон қилган давлатлар сони яна биттага кўпайди

Спорт

image

Буюк Британия бокс федерацияси жорий йилнинг май ойида Тошкентда ўтказиладиган бокс бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларига бойкот эълон қилди.

Мусобақага бойкот эълон қилган бошқа давлатлар сингари Буюк Британия ҳам мундиалда қатнашмаслигига сабаб қилиб Халқаро бокс ассоциацияси (IBA)нинг Россия ва Беларусь боксчиларига ўз байроқлари остида Жаҳон чемпионатида иштирок этишга рухсат бергани бўлмоқда. 

“Бу қарор Олимпиада дастуридаги бокснинг келажаги борасида давом этаётган хавотирларни ҳамда IBA'нинг Россия ва Беларусь боксчиларига ўз байроқлари остида мусобақадаги иштирокига рухсат бериш ҳақидаги қарорини акс эттиради. Бу қарор Халқаро олимпия қўмитаси позисиясига зид ҳисобланади”, дейилади Буюк Британия бокс федерацияси баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида  бир неча давлатлар Ўзбекистонда ўтадиган йирик турнирда иштирок этмаслигини маълум қилганди. Улар ҳам худди Британиядек Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремльёвнинг Россия Президенти Владимир Путин билан яхши муносабатда эканлигини ва IBA'нинг “Газпром” билан ҳамкорлик қилиши, шунингдек, IBA Россия билан Беларусь боксчиларига ўз байроқлари остида мусобақада иштирок этишига рухсат берганини турнирда қатнашмаслик учун сабаб сифатида кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Тошкент мундиали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг