Тошкент метросининг ер усти бекатларини номлаш овозга қўйилди
Жамият
−
04 Апрель 2023 9856 1 дақиқа
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисини метронинг 19 та янги бекатига ном қўйиш учун овоз беришга таклиф қилди. Бу ҳақда ҳокимликнинг Telegram-каналида хабар берилди.
Келтирилишича, 2022 йил 5-11 декабрь кунлари geonom.tashkent.uz сайтида шаҳар метрополитени ер усти линиясининг “Дўстлик-Қўйлиқ” ва “Олмазор-Сергели” йўналишларидаги 19 та бекатига ном бериш бўйича таклифлар йиғилган.
Маълум қилинишича, метро бекатларига ном қўйиш учун овоз бериш жорий йилнинг 4 апрель кунидан 18 апрелига қадар давом этади.
Метро бекатлари номлари бўйича ўтказилган овоз бериш натижалари Транспорт вазирлигига тегишли таклифларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни Вазирлар Маҳкамасига қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь