Тошкент метросида йўловчининг тоби қочгани сабабли поездлар ҳаракати кечикди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда метро йўналишларида поездлар узоқ вақтда келаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени муносабат билдирди.

Кеча, 19 сентябрь санаси тахминан соат 18:15 лар атрофида Тошкент бекатига кириб келган 37-сонли ҳаракат таркибидаги йўловчилардан бирининг тоби қочган. Йўловчи вагондан бекатга олиб чиқилиб, унга биринчи ёрдам кўрсатилган. 

Оқибатда ушбу ҳаракат таркиби йўналишда белгиланган жадвалдан 2 дақиқа кеч қолган.

“Ҳозирги вақтда ушбу йўналишда поездлар белгиланган тартибда ҳаракатланмоқда”, дейилади метрополитен хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент метрополитени поездлар ҳаракати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг