Тошкент метросида ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
27 Август
12992Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенида ёнғин юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан метрополитен матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 27 август куни соат 19:28 да метронинг Чилонзор йўли “Ўзгариш” бекатининг контакт рельсидаги мавжуд қурилмалардан бирида қисқа туташув ҳолати содир бўлган ва оқибатда ёнғин чиққан. Юзага келган носозлик машинист ҳамда бекатдаги метрополитен ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилган. Бу вақт давомида поезд ичидаги йўловчилар бекатга туширилган ва 4 дақиқадан сўнг поезд ҳаракати қайта тикланган.
Маълум қилинишича, ёнғинда ҳеч кимга ҳеч қандай талафот етмаган.
“Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал бўйича ҳаракатланмоқда”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ метронинг “Космонавтлар” бекатида ёнғин чиққанди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь