Тошкент метросида ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
17 Январь
10218Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Космонавтлар” бекатида ёнғин чиққани ҳақида хабар тарқалди. Бунга “Тошкент метрополитени” ДУК муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 17 январь куни соат 19:30 ларда “Космонавтлар” метро бекатига кириб келган 40-сонли ҳаракат таркибининг вагон электр қисмида техник носозлик ҳолати кузатилган. Шу боисдан йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатга туширилган ҳамда машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, носозлик бартараф этилган. Бу ҳолат йўналишдаги ҳаракат жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
"Тошкент метрополитени" ДУК келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь