Тошкент метросида 10 минг долларни йўловчи топиб олгани маълум бўлди (видео)
Жамият
−
17:06 2021 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент метрополитенида ходим томонидан 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари топилиб, эгасига қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, пулни ходим эмас, йўловчи топиб олган ва ходимларга топширган. Мазкур воқеа акс этган кузатув камералари тасвирлари эълон қилинди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 4 октябрь куни соат 15:24 да содир бўлган. Кузатув камераларидаги тасвирларда Сергели бекатида эркакнинг сумкасидан пуллар тушиб қолгани акс этган. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, бир аёл йўловчи пулларни топиб олиб, Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси (МХТБ) ходимларига топширган.
Маълум бўлишича, пулни тушириб қолдирган эркак асли Қозоғистондан бўлиб, Олмазордан Сергели машина бозорига автомобиль сотиб олиш учун кетаётган бўлган. Масъул ходимлар томонидан тегишли чоралар кўрилиши натижасида 10 минг АҚШ доллари қонуний эгасига қайтарилган.
“Тошкент метрополитени” АЖ пулни топиб, эгасига қайтарилишига ёрдам берган фуқарога ҳамда ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган МХТБ ходимларига миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореяда 60 ёшдан ошган эркак чиқинди қопидан 25 миллион вон (тахминан 18 684 доллар) топиб олгани ва олти ой давомида пулнинг эгаси чиқмагач, эркак унга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь