Тошкент марказидаги кафеда ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Бугун, 15 январь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Осиё кўчасида жойлашган вақтинчалик овқатланиш жойларининг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Билдирилишича, ёнғин бўлаётгани тўғрисида соат 02:51 да Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 02:55 да етиб борган.

Ёнғин соат 03:04 да ўраб олинган ва соат 03:09 да ўчирилган. Содир бўлган ёнғин оқибатида овқатланиш жойининг тахминан 150 квадрат метр майдони зарарланган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва унинг моддий зарар миқдори аниқланётгани билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган кафелардан бирида ёнғин содир бўлган ва оқибатда 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Юнусобод ёнғин кафе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг