Тошкент марказидаги баъзи йўллар 10 кунга ёпилади
Жамият
−
27 Июль 2022
5711Жорий йилнинг 29 июль – 7 август кунлари Тошкент шаҳридаги учта кўча автомобиль ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу кунларда Food Fest-2022 гастрономик фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль кунлари доирасида қуйидаги йўлларда автотранспорт ҳаракати чекланади:
• Истиқлол кўчаси – Буюк Турон кўчасидан Hyatt Regency меҳмонхонасигача бўлган қисмида;
• Зарафшон кўчаси – Истиқлол кўчасидан ва Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
• Жавахарлал Неру кўчаси – Мустақиллик шоҳ кўчасидан Зарафшон кўчасигача бўлган қисмида.
“Вақтинча ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни илтимос қиламиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси