Тошкент марказидаги баъзи йўллар 10 кунга ёпилади

Local

image

Жорий йилнинг 29 июль – 7 август кунлари Тошкент шаҳридаги учта кўча автомобиль ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу кунларда Food Fest-2022 гастрономик фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль кунлари доирасида қуйидаги йўлларда автотранспорт ҳаракати чекланади:

•  Истиқлол кўчаси – Буюк Турон кўчасидан Hyatt Regency меҳмонхонасигача бўлган қисмида;
•  Зарафшон кўчаси – Истиқлол кўчасидан ва Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
•  Жавахарлал Неру кўчаси – Мустақиллик шоҳ кўчасидан Зарафшон кўчасигача бўлган қисмида.

“Вақтинча ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни илтимос қиламиз”, дейилади хабарда.

 


Rate Count

63

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends