Тошкент марказида “огнетушитель” портлатганларга ҳукм ўқилди
Жамият
−
16 Май 2022
11230Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 январь куни пойтахт Тошкентдаги “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуаси олдида фуқаролар Янги йилни нишонлаш мақсадида қўлбола “огнетушитель” портлатганди. Оқибатда ҳолатни видеога олаётган 3 киши жароҳатланганди. Мазкур ҳодисага алоқадор бўлган 13 кишига айблов эълон қилиниб, қамоққа олинганди.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида ҳолат юзасидан 8 нафар шахсга нисбатан суд иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берган.
Суриштирувлар натижасига кўра, ушбу 8 нафар шахс олдиндан тил бириктириб, пиротехника воситаларини қонунга хилоф тарзда тайёрлаш, сақлаш, ташиш ва ундан фойдаланиш жиноятини содир этган.
“Тўртта бармоғим синганди. Битта бармоғимни олиб ташлашган. Энди кейинги операцияда пай билан нервларни улашади. 55 кун даволандим. Судланувчидан биттаси моддий ёрдам кўрсатди. Ҳеч кимдан даъвойим йўқ. Судга ҳавола қиламан”, дейди ҳодиса оқибатида жабрланганлардан бири.
Суд ҳукмига кўра, 5 нафар судланувчига нисбатан 4 йил озодликдан маҳрум қилиш, 3 нафарига эса 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси