Тошкент кучли чанг бўрони ичида қолди

Жамият

image

Бугун, 17 май куни соат 18:00 дан бери Тошкент шаҳрида кучли чанг бўрони кузатилмоқда.

Ўзгидромет берган ахборотга кўра, пойтахт ҳавосида PМ 2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 44,95 мкг/м3 ни ташкил этган. Бу эса рухсат этилган меъёрдан 1,28 марта ошганини билдиради.

Шу билан биргаликда, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кучли шамол бўлаётгани сабабли пойтахт аҳолисига огоҳлантириш билан чиқди.

Бошқарма кучли шамол бўлаётган вақтда қуйидаги чораларни кўришга чақирган:

  • яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
  • кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
  • кўп қаватли биноларнинг балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
  • шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ерости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
  • бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;

Қолаверса, бошқарма автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмаларнинг остида қолдирмаслик тавсия этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент чанг бўрони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг