Тошкент кўчаларига чангни босиш учун 100 га яқин техника сув сепмоқда

Жамият

−

image

Тошкент кўчаларида чанг миқдорини камайтириш ва ҳаво намлигини ошириш мақсадида қарийб 100 та махсус техника ёрдамида сув сепилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, йўл қопламаларини мунтазам намлаш чангнинг босилишига ва унинг ҳавога кўтарилишини камайтиришга ёрдам беради.

Шунингдек, пойтахтда фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилмоқда. Бу орқали кўчалардаги намликни ошириш ва шаҳар муҳитини янада қулай қилиш кўзда тутилган.

Ҳокимлик маълумотига кўра, сув сепиш, суғориш ва фавворалар фаолияти пойтахт микроиқлимини яхшилаш, чанг миқдорини камайтириш ҳамда аҳоли учун қулай муҳит яратишга қаратилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент шаҳрида кузатилаётган ҳаво ифлосланишига ноқулай метеорологик шароитлар ва табиий омиллар ҳам сабаб бўлмоқда. Бунда ёғингарчиликнинг камлиги, шамол ва атмосфера ҳавосининг табиий алмашинуви билан боғлиқ жараёнлар муҳим аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда Тошкент шаҳрида ҳаво сифати бир неча бор ёмонлашиб, PM2.5 заррачалари билан ифлосланиш даражаси халқаро ҳаво сифати индекси бўйича “носоғлом” ва “жуда носоғлом” тоифаларга етди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг