Тошкент халқаро аэропортида эстакадага кириш ёпилди
Жамият
−
28 Август 2023 8994 1 дақиқа
Тошкент халқаро аэропортида эстакадага кириш вақтинча ёпилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Маълум қилинишича, эстакадага киришнинг ёпилиши йўл белгилари янгиланиши билан боғлиқ. “Uzbekistan Airports” хабарига кўра, ҳаракат 28 август куни 18:00 га қадар тикланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида шаҳарнинг “Қўйлиқ” подстанциясида содир бўлган авария туфайли электр таъминотида узилиш юз берган эди. Маълум қилинишича, кеча, 27 август куни соат 22:09 да содир бўлган авариявий ҳолатдан бир неча сония ўтиб захира манбалардан парвозларни таъминловчи объектлар: учиш-қўниш йўлаклари, ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимлари, радионавигация ускуналари қуввати тикланган. Шу туфайли пойтахт аэропортида рейслар кечиктирилмаган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025