Тошкент ИИББда ходимларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди
Жамият
−
01 Февраль 2021 5775 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида COVID-19 га қарши вакцина синови доирасида шахсий таркибни вирусга қарши эмлаш бошланди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бошқарма Тиббиёт бўлими вакцинация жараёнида Хитойнинг Микробиология институти томонидан “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ZF2001 рекомбинант вакцинасидан фойдаланмоқда.
Биринчилардан бўлиб вакцинани Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Муҳиддин Жўраев қабул қилган.
“Ушбу вакцина клиник синовлардан ўтган бўлиб, Республика вирусология ва иммунолгия илмий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Инновациялар маркази томонидан маъқулланган”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь