Тошкент “ГАИ” бошлиғи ишдан кетди 

Жамият

image

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Рафиқжон Қўлдошевич Жалилов ўз хоҳишига кўра ишдан кетган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг ички ишлар органларидаги манбаси хабар берди.

Рафиқжон Жалилов 2019 йил мартидан бери шу лавозимда ишлаб келаётганди. 2024 йилнинг май ойида полковник Муҳаммад Одилов шаҳар ИИББ ЙХҲБ бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. 

Бироқ шаҳар ИИББ матбуот хизмати мазкур тайинловлар ҳақида шу пайтгача расмий хабар бермади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник Олим Чориқулович Саидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига полковник Шерзод Шокирович Ибрагимов Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муҳаммад Одилов Рафиқжон Жалилов ИИББ ЙХҲБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар