ЙҲХХга янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
18 Июль 2024 18681 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига полковник Шерзод Шокирович Ибрагимов тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Шерзод Ибрагимов тайинловга қадар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2019 йилдан бугунги кунгача ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган полковник Олим Саидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025