Тошкент, Фарғона ва Хоразмда 28 киши коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Бугун, 9 май куни Фарғона вилоятида 5 нафар, Хоразм вилоятида 10 нафар ва Тошкент шаҳрида 13 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитациягакузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тузалиб чиққанларнинг 3 нафари Россиядан, 2 нафари эса Германия-Россия-Қозоғистон узоқ масофага қатновчи халқаро юк автомашинасида келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган.

Уларнинг барчаси эркак бўлиб, 3 нафари Фарғона вилоятидан, 2 нафари эса Бухоро вилоятидан. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 35 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 131 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 136 нафарга етди.

Хоразмда соғайганларнинг 9 нафари Россиядан чартер рейс билан олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. 1 нафар фуқаро эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, фуқароларнинг 2 нафари Наманган вилоятидан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 8 нафари эркак, 2 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.

Хоразм вилояти бўйича шу пайтга қадар 168 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 178 нафарга етди.

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 6 нафар, жами 13 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитация кузатилди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида тузалган 27 ёшли эркак Қорақалпоғистон Республикасидан бўлиб, Қозоғистон орқали Ўзбекистонга келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. 

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, 1 нафари Россиядан, 2 нафари Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 2 нафар, Қозоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Беморлар орасида энг ёши каттаси 43 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 18 ёшда. 

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шифо топганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан бўлиб, 2 нафари Россиядан, 1 нафари эса Туркиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 4 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 45 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 18 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 548 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 561 нафарга етди. 

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1803 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача 2336 кишида коронавирус аниқланган. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made