Тошкент давлат юридик университетининг масъул ходими жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
17 Декабрь
11010Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида жойлашган Тошкент давлат юридик университети масъули жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Қайд этилишича, архитектура ёдгорлиги бўлган собиқ “Аёллар ва эркаклар гимназияси”нинг (ХIX аср) кириш эшиклари ўзбошимчалик билан, тегишли рухсат олинмасдан алмаштирилган.
“Ҳолат юзасидан суднинг 2024 йилнинг 2 декабрдаги қарори билан бинодан фойдаланувчи Тошкент давлат юридик университети масъул шахси маданий мерос объектларидан фойдаланиш қоидаларини бузишда айбли деб топилиб, жарима жазосига тортилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2022 йилда ҳам Тошкент Давлат юридик университети томонидан фойдаланиб келинаётган бинолар мутахассислар томонидан ўрганилганида тегишли рухсатнома олинмасдан, бино деворлари тешилиб, қайд этиш тахтачалари ўрнатилгани ва атрофлари бўялгани, совиткич (кондиционер) двигателлари ҳамда соябонлар ўрнатилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинган. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг қарори билан олийгоҳнинг масъул раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима қўлланилган.
LiveБарчаси