Тошкент бозорларида видео ва расмга олиш пуллик бўлади

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида тижорий мақсадларда видео ёки тасвирга олиш учун алоҳида тўлов белгиланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, пойтахтдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида тижорий мақсадларда видео ёки тасвирга олиш учун алоҳида тўлов белгиланади. Эндиликда видеоролик, реклама материали, клип ёки бошқа тижорий йўналишдаги суратга олишнинг бир соати учун 5 миллион сўм миқдорида тўлов ундирилади.

Қарорда қайд этилишича, ушбу тартиб оммавий ахборот воситалари ҳамда хорижий туристлар томонидан амалга ошириладиган суратга олиш ишлари учун қўлланилмайди, улар учун алоҳида рухсат ва тўлов талаб этилмайди.

Қарорда қўшимча қилинишича, бозорлар ва савдо мажмуаларида кўрсатиладиган бир қатор хизматлар учун янги тарифлар жорий этилган. Ҳужжатга кўра, автотураргоҳлар бўйича ҳам янгиланган тўлов тартиби белгиланган.

Қарорга мувофиқ, бозорлар автотураргоҳларда енгил автомобильлар учун тўлов миқдорлари ҳафтанинг кунига қараб фарқланади. Хусусан, шанба-якшанба кунлари тарифлар оширилган:

  • 3 соатгача вақт учун 25 минг сўм;
  • 4 соатдан ортиқ вақт учун эса 50 минг сўм ундирилади.

Иш кунларида эса тарифлар пастроқ бўлиб қолмоқда. Янги тартиб бозорлар яқинидаги тирбандликни камайтириш ва автотураргоҳлар юкламасини тартибга солиш мақсадида жорий этилгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда шахсларни уларнинг рухсатисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент бозор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг