Тошкент аэропортида ҳарбий қурол-яроғлар мусодара қилинди
3-саҳифа
−
12 Сентябрь 11434 1 дақиқа
Тошкент аэропортида жорий йил бошидан буён Авиация хавфсизлиги хизмати томонидан 500 дан зиёд тақиқланган буюмлар мусодара қилинди. Уларнинг орасида ҳарбий қурол-яроғлар ҳам бор. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 январидан 30 августигача бўлган даврда Тошкент аэропортида 535 та тақиқланган буюм мусодара қилинган. Уларнинг орасида совуқ қуроллар (пичоқлар, ханжарлар, кастетлар), ҳарбий қурол-яроғ ва уларга ўхшатмалар, пиротехника воситалари (пақилдоқлар, бенгал чироқлари), газ ва қалампирли баллонлар, дубулғалар ва электрошокерлар, кимёвий моддалар ва кўп мақсадли қурилмалар (ўйинчоқли тўппончалар, брелокли ўқлар, шунингдек, дронлар) бор.

Билдирилишича, мазкур буюмларнинг аксарияти йўловчилар ва экипаж хавфсизлиги учун потенциал таҳдид ҳисобланади. Ҳатто сувенирли ўқлар ва ўйинчоқли қуроллар ҳам шубҳа уйғотиши ва рейс кечикишига ёки самолёт бортида ҳодиса юз беришига сабаб бўлиши мумкин. Ташиш қоидаларига риоя этиш ўз навбатида назоратдан осон ўтишга ёрдам бериши билан бирга парвозлар хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим роль ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида фуқаро яшаш хонадонида икки дона сариқ рангли металл идишга солинган 385 грамм кукунсимон порох ҳамда 75 дона турли калибрли ов қуролларига мўлжалланган жанговар патронлар сақлаётгани аниқланган эди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь