Тошкент – 2021: Ўзбекистонлик спортчи ЖЧ кумуш медалини қўлга киритди 

Спорт

image

Бугун, 13 декабрь куни Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг 7-кунида эркаклар ўртасида 89 кггача бўлган вазнли атлетлар ўртасида финал беллашуви ўтказилди ва унда Жанубий Корея вакили Ю Донг Жу ғалаба қозонди. Ушбу вазнда Ўзбекистон шарафини Сарварбек Зафаржонов ҳимоя қилди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Даст кўтариш машқида Зафаржонов 166 кг тошни ўзига бўйсундирди ва бронза медал учун 1кг етишмади ва шоҳсупадан четда қолди. Силтаб кўтариш машқида 205 кг тошни кўтара олган бўлса-да, россиялик Артём Акулов оғирликни биринчи бўйсундиргани учун кичик олтин медални қўлга киритди.

Икки кураш натижасига кўра Жаҳон чемпионлиги учун курашда Сарварбек кореялик Ю Донг Жу билан кураш олиб борди ва бир хил (371 кг) натижа қайд этди. Аммо спортчи ушбу натижани биринчи қайд этгани сабаб, кумуш билан чекланди. 

Эркаклар: 89 кг.
1. Ю Донг Жу (Жанубий Корея) – 371 (167+204 кг);
2. Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) – 371 кг (166+205 кг); 
3. Реваз Давитадзе (Грузия) – 370 (171+199 кг).

Шунингдек, ЖЧнинг аёллар ўртасида 71 кг вазн тоифасида иштирок этган Кумушхон Файзуллаева икки кураш якунига кўра 228 кг натижа қайд этди ва совринли ўринлардан қуруқ қолди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 декабрь куни 67 кггача бўлган вазнли атлетлар ўртасида умумий ҳисобда 324 кг тошни ўзига бўйсундирган Достон Ёқубов Жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Оғир атлетика Сарварбек Зафаржонов Кумушхон файзуллаева

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг