Тошкент – 2021: дастлабки ғолиб ва совриндорлар аиқланди

Спорт

image

Кеча, 7 днекабр куни оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Дастлабки медаллар жамланмаси эркаклар ўртасида 55 кг вазн тоифасидаги баҳсларда ўз эгаларига топширилди

Қозоғистонлик Арли Чонтей даст кўтаришда 118 кг, силтаб кўтаришда эса 142 тошни ўзига бўйсундириб, умумий ҳисобда 260 кг натижа билан Жаҳон чемпионига айланди. Иккинчи ўрин таиландлик Тада Самбонуанга, учинчи поғона эса болгариялик Ангел Русевга насиб этди.

Оғир атлетика. Жаҳон чемпионати
Эркаклар, -55 кг: 
1. Арли Чонтей (Қозоғистон) – 260 кг (118+142)
2. Тада Самбонуан (Таиланд) – 256 кг (115+141)
3. Ангел Русев (Болгария) – 254 кг (110+144)

Эслатиб ўтамиз, Чонтей жорий йил Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам олтин медални қўлга киритган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Оғир атлетика Арли Чонтей Тада Самбонуан Ангел Русев

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг