Тошкент ҳокимлиги “бир пиёла чой” ва тадбирларга бюджетдан 10 млрд сўм ажратди
Жамият
−
24 Ноябрь 2023
8404Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви” ва “Бувижонлар мактаби” тадбирларини ўтказиш ҳамда “бир пиёла чой устида суҳбат” учун бюджетдан 10 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бу ҳақда 2023 йил 23 ноябрь куни шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг қарори қабул қилинди.
“Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг “Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йилдаги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш ҳақида” 2022 йил 22 апрелдаги қарори билан “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими томонидан ҳар ойда “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви”, “Бувижонлар мактаби” ва бошқа шу каби учрашувларни ташкиллаштириш, шунингдек, “бир пиёла чой устида суҳбатлашиш”, тақдирлаш ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун 10 млрд сўм маблағ ажратилганлиги инобатга олинсин”, дейилади ҳоким қарорида.
Ҳужжатда шаҳар ҳокимлигига мазкур тадбирларни ташкиллаштириш ва тақдирлаш мақсадида Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг шу йилги иккинчи чорак даромадлари режасини ошириб бажарилган қисмидан 500 млн сўм маблағ тақсимланиши белгиланган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарига ҳамда ажратилган маблағларни “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлимига ўтказиб берилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.
LiveБарчаси