Тошкентда аҳоли муаммоларини қабул қилиш учун онлайн платформа ишга туширилди

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳоли шаҳар инфратузилмаси, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш соҳасидаги муаммолар тўғрисида мурожаат қилишлари мумкин бўлган Xalq nazorati хизматини ишга туширди.

Рўйхатдан ўтиш учун дастлабки маълумотларни киритиш ва паспортни сканердан ўтказиш зарур. Бу смартфон орқали автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади.

Мурожаат уч босқичда амалга оширилади: муаммо мавзуси ва тоифаси танланади, кейин муаммога таъриф берилади (фотосуратларни ҳам илова қилиш мумкин) ва манзилни кўрсатиш ёки харитадан локацияни белгилаш шарт.

Мурожаат тўғридан тўғри масъул ижрочига юборилади. Фойдаланувчилар бартараф этилган муаммо юзасидан ижрочига баҳо беришлари, бошқа ижрочиларнинг умумий рейтинги билан танишишлари мумкин. 

Шунингдек, интерактив платформадаги чат орқали мурожаат бўйича мулоқот қилишлари мумкин.

Хизматдан сайтAndroid ёки iOS иловалари орқали фойдаланиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент аҳоли мурожаати

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг