Тошкент ҳокими ўринбосари ишдан олинди

Жамият

image

Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Бугун, 3 июнь куни Президент раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Маълум қилинишича, охирги йилларда пойтахтда Tashkent City, Tashkent Mall, Magic City каби туризм масканлари барпо этилди. Бу мажмуаларга йилига 4 миллиондан зиёд одам ташриф буюряпти, уларнинг 35 фоизидан кўпи хорижий туристлар ҳисобланади.

Шундай бўлса-да, йиғилиш давомида пойтахт ҳокимлиги ўз ташаббуси билан янги таклифлар билан чиқмаётгани танқид қилинди. 

Шу боис Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди.

“Ёшларнинг экстремал туризмга қизиқиши йилдан йилга ошаяпти. Бунинг учун Паркент, Бўстонлиқ, Паркент ва Айдаркўлда имкониятлар етарли. Мўйноқда ҳам парашют билан сакраш ва ҳаво дайвинги экстремал туризмини ривожлантириш мумкин. Бунинг учун алоҳида ҳаво ҳудуди бўлиши керак”, дейилади хабарда. 

Шу юзасидан, мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилишга топшириқ берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳри ўринбосари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг