Тошкент ҳавосини тоза кўрсатган датчик бузилган бўлиб чиқди
Жамият
−
10 Январь
11157Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ёнида жойлаштирилган ҳаво сифатини аниқловчи датчик бузилгани маълум бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га элчихона матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, кеча, 9 январь куни пойтахтимизда жойлашган АҚШ элчихонаси олдидаги ҳаво сифатини кўрсатувчи ҳисоблагич тўғри ишламаётгани аниқланган.
Гап шундаки, ускуна ҳаво сифатини яшил, яъни жуда ҳам тоза даражада кўрсатган. Аммо айни вақтда Тошкентда ҳавонинг ҳаёт учун хавфли сабзиранг ҳамда қизил даражалари қайд этилмоқда.
Билдирилишича, унда техник носозлик юзага келгани сабаб ҳавонинг ифлосланиш даражаси нотўғри кўрсатилган. Ҳозирда мазкур муаммони ҳал этиш учун элчихона томонидан мутахассислар жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг ҳавоси энг ифлос ҳудудлари маълум қилинганди.
Javohir Yo’ldashov
LiveБарчаси