Тошкент ҳавоси меъёрдан 19 марта кўпроқ ёмонлашди

Жамият

image

Бугун, 3 январь куни соат 8:00 даги атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳри ҳавоси тўқ сиёҳранг даражагача ёмонлашди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Ўзгидромет хабар берди. 

Билдирилишича, пойтахт ҳавосидаги PM10 дисперсли заррачаларининг миқдори 112,2 мкг/м3 ни ташкил этди,  SanEQvaN 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган   максимал концентрациядан ошмади.  

Аммо PM2,5 майда дисперсли (ҳаёт учун зарарли бўлган) заррачалар  миқдори 67,5 мкг/м3 ни ташкил этди. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 18,7 марта (5 мкг/м3) кўпдир.

Шунингдек, углерод оксиди CО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 1,9 мг/м3 ни ташкил этиб, SanEQvaN 0293-11 (5 мг / м3) бўйича рухсат этилган  меъёрдан ошмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳавоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made