Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Подполковник Шерхон Абдухалилович Мўминов Мудофаа вазирининг буйруғи билан Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг моддий таъминот бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳарбий округ Матбуот хизмати хабар берди.

Шерхон Мўминов 2019 йилнинг август ойидан Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти бошлиғининг моддий таъминот бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётганди.

Подполковник Шерхон Мўминов Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳамда Россия Федерацияси Моддий техник таъминот академиясида таҳсил олган. Фарғона гарнизонида, вазирлик қўшинларида – техник ва моддий таъминот органларидаги турли лавозимларда хизмат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Тошкент ҳарбий округи

Баҳолаганлар

244

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг