Тошқулов вазир бўлди, Давлетов Президентга маслаҳатчи
Жамият
−
16 Ноябрь 2022
10953Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида фаолият юритиб келаётган Акбар Жўрабоевич Тошқулов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълумки, 2017 йилдан буён Адлия вазири лавозимида ишлаб келаётган Русланбек Давлетов кеча, 15 ноябрь куни Президент фармонига кўра Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.
Янги вазир Акбар Тошқулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” унвони соҳиби.
У ўз меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
Акбар Тошқулов адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда, жумладан 2017 йил апрель ойидан 2021 йилнинг декабригача Адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
LiveБарчаси