Ўзбекистонда зилзила қайд этилди
Жамият
−
07 Сентябрь 2020
13511Бугун, 7 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:15 да (07.09.2020 йил, Гринвич бўйича соат 14:15 да) Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 40,42 градус шимолий кенглик; 65,77 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 30 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 305 км жанубий-ғарбий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Самарқанд: 132 км, 2 балл.
Бухоро: 135 км, 2 балл.
Навоий: 50 км, 3 балл.