Торрес “Барселона” футболчисига айланди

Спорт

image

“Барселона” “Манчестер Сити” билан ҳужумчи Ферран Торрес трансфер борасида келишувга эришганини расман эълон қилди.

Маълум бўлишича, 21 ёшли футболчи 2027 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади. Унинг товон пули бир миллиард евро этиб белгиланган.

2022 йилнинг 3 январь куни Торреснинг таништирув маросими бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, “Барселона” Торрес учун 55 миллион евро тўлайди ва “Ман Сити” ҳисоб рақамига яна 10 миллион евро миқдоридаги бонуслар ўтказиб берилиши мумкин.

Маълумот учун, жорий мавсумда Торрес АПЛнинг 4 та ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол ва битта голли узатмани амалга оширган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ман Сити Торрес

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг