Тоннел охирида ёруғлик кўринди – ЖССТ давлатларга вакцина бўйича чақириқ билан чиқди
Олам
−
24 Август 2020
20715Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус коронавирусга қарши вакцинани тайёрлаш ва тарқатиш бўйича COVAX халқаро механизмига 172 та давлат қўишлганини маълум қилди.
“Бир қатор вакцина шу вақтда клиник синовларнинг сўнгги босқичида. Тоннел охирида ёруғлик кўринди”, деган Гебрейесус.
Гебрейесус Швейцариянинг Женева шаҳрида видеоконференц шаклида ўтказилган анжуманда давлатларни ЖССТ бошчилигидаги COVAX`га молиявий ёрдам беришга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, ташкилоти барча вакцина ишлаб чиқарувчилар билан ишлаяпти. Айни вақтда ташкилот 9 та умидли препаратга эга.
Механизм унга аъзо барча давлатларгаа коронавирус вакцинасининг адолатли тарқатилиши учун хизмат қилади.
Бош директорнинг маълум қилишича, ўтган ҳафтада барча давлатларга аъзолик таклифномаси юборилган.
Маълумот учун, Россия ҳозирча дунёда коронавирус вакцинаси рўйхатдан ўтказилган ягона давлат бўлиб турибди. Мамлакатда коронавирусга қарши вакцина 11 август куни рўйхатдан ўтказилди.