Тонггача 8 ҳудудда 123 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 1 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 123 нафарга ошиб, 67 055 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
•    13 нафари Андижон вилоятида, 
•    5 нафари Қашқадарё вилоятида, 
•    5 нафари Наманган вилоятида, 
•    4 нафари Сурхондарё вилоятида, 
•    16 нафари Сирдарё вилоятида, 
•    21 нафари Тошкент вилоятида, 
•    53 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 64 235 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган .

Ҳозирда мамлакатда 2 252 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

338

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг