Томонлар рози. Гарет Бэйлнинг қайси клубга ўтиши очиқланди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал” футбол клуби уэльслик ҳужумчи Гарет Бэйлни “Ньюкасл”га 20 миллион еврога сотишга тайёр. Бу ҳақда Испаниянинг “Marca” нашри ёзмоқда.

Манбада айтилишича, 30 ёшли Бэйл “Реал”даги энг юқори маош олувчи футболчи сифатида 2022 йилгача жамоада қолишни хоҳламоқда. Шу билан бирга, Испания клуби иш ҳақи жадвалини туширишни режалаштирган. Шунинг учун улар ҳужумчини унинг трансфер қийматидан анча арзонроқ нархда сотишга тайёр. “Transfermarkt” порталига кўра, бу 32 миллион еврога тенг.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл 2013 йилда 101 миллион евро эвазига “Тоттенхэм”дан сотиб олинган эди. У Испания чемпиони, Испания Кубоги ва Суперкубоги соҳиби, тўрт марта Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони, икки марта UEFA Суперкубоги соҳибига айланган. Ушбу мавсумда уэльслик ҳужумчи 18 та ўйинда майдонга тушиб, учта голли узатмани амалга оширди.

Айни пайтда Англия чемпионати коронавирус пандемияси туфайли муддатсиз тўхтатиб қўйилган. “Ньюкасл” 29 учрашувда 35 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. Клуб ўз тарихида тўрт марта Англия чемпиони, олти марта Англия кубогини ютган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гарет Бэйл

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг