“Толибон” Ўзбекистон нефтини қайтариб юборди (видео)
Жамият
−
07 Август 2023
36433Афғонистонни бошқараётган “Толибон” ҳукумати 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди. Бу ҳақда “Толибон”нинг Миллий стандартлар агентлиги Х платформасидаги саҳифасида маълум қилди.
Нефтни қайтариб юборилишига унинг сифатсизлиги сабаб қилиб кўрсатилган.
"Миллий стандартлар агентлиги биринчи марта сифат муаммоси туфайли 67 та нефт танкерини Ўзбекистонга қайтарди", дейилади “Толибон” баёнотида.
Шунингдек, агентлик сифатсиз нефть импортига қарши туриш бўйича қадам ташлаганини қўшимча қилган.
QALAMPIR.UZ мазкур масалага аниқлик киритиш мақсадида "Ўзбекистон Темир Йўллари" АЖ билан боғланди. Маълум бўлишича, "Толибон" тарафидан қайтариб юборилган нефть Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидан ва Фарғона вилоятининг Охунбобоев туманидан юборилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида “Толибон” ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Мутаққий Ўзбекистондан шартнома асосида электр энергияси экспорт қилишни сўраб, мурожаат билан чиққанди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш тикланишини маълум қилди. Июнь ойига келиб “Da Afghanistan Breshna Sherkat” электр компаниясининг тижорат директори Абдул-Раҳмон Раҳимий Афғанистон Ўзбекистондан 94 миллион долларлик электр энергияси импорт қилганини эълон қилди.
LiveБарчаси