“Толибон” тузадиган ҳукуматга мулла Бародар раҳбарлик қилади – “Reuters”

Олам

image

“Толибон” ҳаракатининг сиёсий қаноти раҳбари Мулла Абдул Ғани Бародар Афғонистонда тузиладиган янги ҳукуматни бошқаради. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги бугун, 3 сентябрь куни ҳаракатдаги манбаларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, янги ҳукумат таркибига Мулла Ёқуб (“Толибон”нинг асосчиси ва биринчи раҳбари Мулла Умарнинг ўғли) ва ҳаракатнинг Доҳадаги вакили Муҳаммад Аббос Станекзай ҳам киради.

Қайд этиш керакки, “TOLOnews” жорий йилнинг 1 сентябрь куни “Толибон” ҳаракати Маданият комиссияси аъзоси Анамулла Саманганийга таяниб, бироз бошқача хабар берган эди. Унда Афғонистондаги янги ҳукуматни ҳаракат раҳбари Мулла Ҳайбатулла Охундзода бошқариши мумкинлиги айтилган.

Худди ўша куни “Хама пресс” агентлиги Абдул Ғани Бародар Афғонистон Ташқи ишлар вазири, мулла Ёқуб Мудофаа вазири, Халифа Ҳаққоний (“Толибон” етакчиларидан бири Жалолиддин Ҳаққонийнинг ўғли) Ички ишлар вазири бўлишини ёзганди.

Маълумотларга кўра, “Толибон” Вазирлар Маҳкамаси таркибини бугун, 3 сентябрь куни эълон қилиши кутилмоқда.

Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг