“Толибон” Термиздаги бозорда мусиқа қўймасликка чақирди – ОАВ
Жамият
−
14 Октябрь
56038Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати вакиллари Ўзбекистондан Термиздаги умумий бозорда концерт ва мусиқий дастурларни бекор қилишни сўради. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Atlaspress” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Термиздаги қўшма чегара бозорига Афғонистон фуқаролари визасиз бориши мумкин. Ташриф буюрувчилар учун мусиқа дастурлари ташкил этилиб, ўзбек санъаткорлари ҳам концерт берган ҳолатлар бўлган. “Толибон” мусиқий дастурлар ўтказилишига қарши ва Ўзбекистон ҳукуматидан бундай дастурларни ўтказишга йўл қўймасликни сўраган.
Манбада қайд этилишича, акс ҳолда Афғонистон фуқароларига ушбу умумий бозорга киришга рухсат этилмаслиги мумкин.
Маълумот учун, август ойида Сурхондарё вилоятида Термиз халқаро савдо маркази ўз ишини бошлади. Келишувга кўра, Афғонистон фуқаролари ушбу бозорда визасиз 15 кун давомида қолиб, саёҳат қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон “Толибон”ни инклюзив ҳукумат яратишга чақирганди.
LiveБарчаси