“Толибон” Термизда мусиқани чеклаш бўйича бизга ҳеч қандай сўров жўнатмади – Ўзбекистон ТИВ
Жамият
−
14 Октябрь
8593
Аввалроқ, “Толибон” муваққат ҳукумати вакиллари Ўзбекистондан Термиздаги умумий бозорда концерт ва мусиқий дастурларни бекор қилишни сўрагани, акс ҳолда Афғонистон фуқароларига ушбу умумий бозорга киришга рухсат этилмаслиги мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур хабарларни рад этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Унга кўра, Афғонистон томонидан бундай характердаги ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмаган. Шу сабабли Ташқи ишлар вазирлиги афғон нашрларидан ёлғон ахборотларни тарқатмасликни сўраган.
QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати билан ҳам боғланди. Шаҳар матбуот котиби Азиза Қосимованинг маълум қилишича, бозор ҳудудида афғонистонлик ва ўзбекистонлик фуқаролар эркин савдо қилишади ва шу вақтга қадар афғон савдогарлари ва харидорларидан мусиқа ва концертлар борасида эътирозлар билдирилмаган.
Маълумот учун, август ойида Сурхондарё вилоятида Термиз халқаро савдо маркази ўз ишини бошлади. Келишувга кўра, Афғонистон фуқаролари ушбу бозорда визасиз 15 кун давомида қолиб, саёҳат қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон “Толибон”ни инклюзив ҳукумат яратишга чақирганди.
LiveБарчаси