“Толибон” Россия билан дипломатик алоқалар даражасини оширишга умид қилмоқда
Олам
−
04 Октябрь
2455Афғонистондаги муваққат ҳукумат Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашга, савдо-сотиқни ривожлантиришга интилмоқда ва дипломатик муносабатлар даражасини яхшилашга умид қилмоқда. Бу ҳақда Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувлар йиғилиши якунлари бўйича “Толибон” муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий журналистларга маълум қилди.
"Афғонистон ва Россия ўртасида делегациялар алмашинуви тобора қизғинлашиб бормоқда. Мамлакатимиздан бир қатор юқори мартабали делегациялар Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб ўтган турли тадбирларда иштирок этди. Биз мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўсиб бораётганини қайд этиб, дипломатик муносабатлар даражасини оширишга умид қиламиз”, деб таъкидлади у.
Қайд этиш жоизки, айни пайтда Россия “Толибон”ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш масаласини кўриб чиқишни якунламоқда. Бу ҳақда бугун, 4 октябрь куни МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарлари кенгашининг Остонадаги йиғилишида Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников маълум қилди.
“Биз “Толибон”нинг ИШИДнинг энг хавфли қаноти – ҳудудимиздаги сохта байроқлар остида террорчилик гуруҳи имкониятларидан қўпорувчилик ҳаракатларида фойдаланаётган Ғарбдан ресурс кўмагини олишда давом этаётган “Вилоят Хуросон”га қарши курашишга тайёрлигини кўрамиз", деб таъкидлади ФХХ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Толибон" муваққат ҳукуматида бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар ва бошқа расмийлар октябрь ойида Россиянинг Қозон шаҳрида бўладиган BRICS саммитида иштирок этишни сўраб, Москвага хат йўллаганди.
LiveБарчаси