“Толибон” Покистонни афғон муҳожирларига нисбатан шафқатсизликни тўхтатишга чақирди

Олам

image

Афғонистондаги муваққат ҳукумат – “Толибон” ҳаракати раҳбари Муҳаммад Ҳасан Охунд Покистонни мамлакатдан чиқариб юборилган ноқонуний афғон муҳожирларига шафқатсиз муносабатда бўлишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда у Қобулда "Жамият Уламо ва Ислом" (Ислом диншунослари ассамблеяси) партияси раиси Мавлоно Фазлур Раҳмон бошчилигидаги Покистон делегацияси билан учрашувда айтган.

“Афғон қочқинларига шафқатсиз муносабатда бўлиш Покистондаги ноқонуний муҳожирлар томонидан яратилган муаммони ҳал қилмайди. Покистон расмийларининг уларга нисбатан бундай муносабати бошқа мамлакатларда ҳам умидсизлик ва қаршиликларга сабаб бўлмоқда”, дейди Муҳаммад Ҳасан Охунд.

Охунднинг сўзларига кўра, “Толибон” Покистон ёки бошқа бир давлатга зарар етказиш ниятида эмас ва ҳеч кимга Афғонистон тупроғидан қўшниларига қарши фойдаланишга рухсат бермайди.

Мавлоно Фазлур Раҳмон “Толибон” ҳаракатининг расмий таклифига биноан Қобулда бўлиб, уни афғон-Покистон муносабатларини фонда ҳал қилишда воситачи бўлишга чақиришган.

2023 йилнинг 1 ноябрдан бери Покистонда визасиз ва ҳужжатсиз юрган хорижликларни ватанига мажбуран депортация қилиш кампанияси олиб борилмоқда. Кампания 31 октябрда, аксарияти Афғонистон фуқаролари бўлган барча ноқонуний муҳожирларнинг Покистондан ўз ихтиёри билан чиқиб кетиши учун белгиланган муддат тугаганидан кейин бошланди.

Ҳозиргача Покистондан Афғонистонга камида 500 минг қочқин қайтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон Толибон афғон муҳожирлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг