“Толибон” “катталари” Тошкентга келди
Жамият
−
22 Февраль
7727Бугун, 22 февраль куни Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар Охунд бошчилигидаги делегация Тошкентга келди. Бу ҳақда “Radio television of Afghanistan” хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропортида “Толибон” муваққат ҳукумати делегациясини Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва Ўзбекистондаги “Толибон” элчиси Шайх Абдуғаффор Баҳр кутиб олган.
Делегация таркибида “Толибон”нинг божхона, транспорт, авиация, қишлоқ хўжалигига масъул вакиллари бор. Абдул Ғани Бародар Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев билан музокараларни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибоннинг” икки кунлик ташрифидан Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, савдо ва транзит алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, Афғонистонга ўзбек инвестициясини жалб қилиш кўзда тутилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Қашқадарёнинг Ғелон қишлоғига қор ёғди.
19 Апрель