“Толибон” бир кун ичида Афғонистоннинг 13 та туманини эгаллаб олди

Олам

image

“Толибон” ҳаракати сўнгги 24 соат ичида Афғонистоннинг 13 та ҳудудини ўз назорати остига олди. Бу “Толибон”нинг қисқа вақт ичида босиб олишга муваффақ бўлган максимал сонли майдони. Бу ҳақда “Интерфакс” ёзмоқда.

Қайд этилишича, толиблар Бадахшон вилоятидаги 9 та туман, Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Тахар вилоятидаги иккита туман ҳамда мамлакат шарқидаги Пактия ва жанубий Қандаҳор вилоятидаги битта туман устидан назорат ўрнатган. ОАВ маълумотларига кўра, толиблар айни пайтда мамлакатнинг 370 та туманидан 110 тасини назорат қилмоқда.

Ўз навбатида, Афғонистон Мудофаа вазирлиги ўтган кун давомида мамлакатнинг тўққиз туманида бўлиб ўтган жанглар давомида 224 “Толибон” аъзоси йўқ қилинганини маълум қилди. Вазирлик толиблар босиб олган ҳудудларни қайтариб олишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг Тохар вилояти Фархор туманида жойлашган Аҳмад Шоҳ Маъсуднинг энг йирик ва тарихий қароргоҳи — “Чамани Хустдех”ни эгаллаб олди.

Шунингдек, толиблар Ғазнага ҳужум қилиб, Шаҳбез Хон, Эсфанд, Ал-Бурнин, Қалқис Жунгал Багда туманларини эгаллаб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

706

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг